Узум тушда курса нима булади батафсил малумот

Узум тушда курса табири нима булади? Туш табирига кўра тушда узум экиш бу бошланғич нуқтани англатади: экилган ток аста-секин ўсиб боради ва ўз вақти келганидан сўнг мева беради, сизда ҳам ҳудди шундай.

Сиз ўз иш фаолиятингизни бошлар экансиз олдинда турган кутилмаган қийинчиликларга тайёр бўлишингиз, барча қийинчиликларни енгиб ўтишингизни ундан сўнггина ўз натижаларингиздан тўлиқ баҳраманд бўлишингиз мумкинлигини англатади.

Тушда узум курса

Тушингизда узум тупининг сони кўпми ёки биттамиди?  Ҳаммаси қийин кечдими ёки осон? Кимдир сизга ёрдам бердими? Шунга ўхшаш туш тафсилотлари сизнинг янги иш фаолиятингиздаги лойиҳаларингиз қандай ривожланишини англатиб беради.

Тушда йирик-йирик узум меваларни еяётганингизни кўрсангиз — ўнгингиздаги ғамхўрликларни англатади, аксинча кичик узум мевасини кўришингиз эса кўнгилсизликларни ва умидсизликни ифодалайди.

Тушда етилиб пишган узумни кўришингиз молиявий даромад ва фаровонликларни англатади. Бемаза ёки яхши пишиб етилмаган узумни кўришингиз — барча режаларингизни барбод бўлишини билдиради, бироқ бизнесингизни тартибга солиш имконияти сақланиб қолинади.

Уни яна қайта тартибга солиш учун кўп куч сарфлашингиз кераклигифан дарак беради. Тушда қуриган узумни кўрсангиз — бу туш муаммолар ва бахтсизликлардан огоҳлантиради.

Тушда узум курса ванга табири бўйича

Туш табири узум

Тушда қизил ёки кўк рангли узум меваларини кўришингиз — можароларни англатади. Иш фаолиятингизда танбеҳлар эшитишингизни, шахсий ҳаётингизда эса айрилиқларга олиб келишини англатиши мумкин. Тушда оқ рангли узумни кўриш — туш соҳибининг пок қалбининг ифодасидир.

Агарда тушингизда сизни узум билан меҳмон қилганликларини кўрсангиз, ўнгингизда янги қизиқарли инсоннинг пайдо бўлишини англатади.

Агарда сиз тушда узум меваларини истеъмол қилганлигингизни кўрсангиз — ҳаётингиздаги воқеалар сизни жуда кўп ёш тўкишга мажбур қилишини англатади.

Аёллар тушларида қизил рангли узумнинг шингилини кўришлари ўнгида кўпроқ эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари кераклигини билдиради — алланима уларни қўрқувга солади.

Туш табири узум миллер табири бўйича

Узум курса нима булади

Узум ҳақида туш сиз учун сигналдир: сиз шиддат билан ҳаётий энергиянгизни йўқотмоқдасиз. Бордию тушда узумларнинг яшил рангли эканлигини кўрсангиз – қувват сўрувчи вампирнинг қурбони бўлганлигингизни англатади.

Ким сизнинг қувватингизни сўриб олаётган эканлигини аниқлаштиринг ва бу инсон билан алоқаларга нуқта қўйинг. Агар бирон сабабга кўра бунинг имкони мавжуд бўлмаса (масалан, бу сизнинг энг яқин қариндошингиз ёки ҳамкасбингиз бўлса), бу ҳолда, ҳеч бўлмаганда алоқани камайтиришга ҳаракат қилинг, акс ҳолда сиз жиддий касал бўлишингиз мумкин.

Тушда қизил рангли узум меваларини кўришингиз қон босимингизга алоҳида эътибор беришингиз кераклигини билдиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *