Узук тушда курса нима булади батафсил малумот

Узук тушда курса табири нима булади? Тушингизда қўлингизда узукни кўришингиз янги бошланувчи ишларингиз ҳақида дарак беради. Ўзингизнинг кучингизни аниқ баҳоланг ва ўз қадрингизни юксаклантирманг, шундагина омадга эришасиз.

Тушда узук курса

Бордию тушда ўзганинг қўлида узукни кўрсангиз суҳбатдошларингиз давраси кенгайишини ҳамда молиявий томондан яхшиланишлар кутилаётганлигини англатади.

Тушда зеб-зийнат буюмини сотиб олиш – ҳаётингиз яхшиликларга бой ва барқарор ўтишидан дарак беради. Совға сифатида олганлигингизни кўришингиз – тадбиркорлик фаолиятингизни омадли юритишингизни англатади.

Қиз жувонлар учун эса янги танлаган севиклиси билан мустаҳкам, доимий яқин муносабатларни ифодалайди. Зеб-зийнат буюмини совға қилганлигингизни кўришингиз — ўйланмай қилинадиган исрофгарчиликларни билдиради.

Тушда узукингизни йўқотиб қўйганлигингизни кўришингиз – севган ёрингиз билан ажралишингиз ёки бошқа соҳалардаги имкониятларингизни қўлдан бой беришингиз мумкинлигини билдиради.

Тушда узук курса ванга табири бўйича

Туш табири узук

Юқоридаги талқин сингари тушда синган заргарлик буюмни кўришингиз ҳам шахсий ҳаётиздаги муаммолардан дарак беради ва шу билан биргаликда ушбу туш дўстларингизнинг ҳиёнат қилишларидан огоҳлантиради.

Шу туфайли барча ишларингиз ечимларини ҳал қилишда фақат ўзингизга ишонишингиз керак.

Ҳасад туфайли дўстларингиз сиз билан бир зумда душманга айланиши мумкинлигини сиз бундай ҳолатларга доим тайёр туришингиз кераклигини англатади.

Агарда ҳаётингизда қандайдир муҳим вазифани бажараётган вақтда бузуқ узук тўғрисида туш кўрсангиз – бу туш кўзлаган мақсадингизга етишингизни аммо бундан қониққанликни ҳис қилмаслигингизни аксинча ҳафсалангиз пир бўлишини ифодалайди.

Туш табири узук миллер табири бўйича

Узук курса нима булади

Узук тузилиши ечимсиз муаммолар ва воқеалар айланасини ўзида акс эттиради. Шунингдек у ваъдангизга содиқлигингиз, меҳр-муҳаббатни билдиради айниқса, ўз умр йўлдошингизнинг қўлига узук тақганлигингизни кўришингиз у билан бўлган ўзаро туйғуларингизга вафодорлигингиздан дарак беради.

Бордию тушда сизнинг номсиз бармоғингизга сиз танимаган киши узук тақганлигини кўрсангиз, анчадан бери ҳал бўлмаётган муаммоингизнинг ҳал бўлишини билдиради. Айтганча, ёрдам сиз кутмаган жойдан келади.

Тушда сиз ўзингизга узук танлаётганлигингиз ва сизга лойиқ бўлмаган ўлчамларда эканлигини кўришингиз – кимгадир нисбатан муҳаббат туйғусини туймаслигингизни англатади.

Тушда қўлингиздан узук тушиб кетиши ёмон белги ҳисобланади. Бу туш сизнинг ўз сўзингизда туролмаслигингизни ва ўзгаларнинг ишончини суистеъмол қилишингизни билдиради.

Буларнинг барчаси эса бежавоб қолмайди ва буларга жавобгарлик оғир ҳаётий синовлар билан бўлади.