Товуқ тушда курса нима булади батафсил малумот

Товуқ тушда курса табири нима булади? Тиниб-тинчимас ушбу парранда, тухум қўйганидан сўнг узоқ қақағлаши билан машхурдир. Хўроз ўзида жасурлик ва уришқоқ табиатини гавдалантиради. Кўп ҳолларда уларнинг бу сифатлари жангарилик ҳамда ғажирликга кўчади.

Тушда товуқ курса

Тушда кўрилган ушбу рамз туш соҳиби мурожаат қилувчи уй ҳўжалиги ва инсонлар ҳарактери билан боғлиқ бўлади.

Тушда ҳовли узра қалин қилиб сочиб ташланган пуллар орасидан озуқа, дон излаётган товуқни кўришингиз – сизнинг маъсулиятсизлигингиз сабабли нохуш хабар ёки ҳодиса юз бериши мумкинлигини англатиб, бор эътиборингизни асосий ишларга қаратишингиз кераклигини шунда ҳаммаси яхши бўлишини ифодалайди.

Тушда эртакнамо бўлган товуқ оёқли ёғоч кулбани кўришингиз – яқин орада таажубга тушишингизни ифодалайди.

Тушда товуқ курса ванга табири бўйича

Туш табири товуқ

Тушда англаб бўлмас нутқли ҳуддики товуқнинг қақағлашига ўхшаб сўзлайдиган инсонни кўришингиз – ҳар турдаги миш-мишларга ишонмаслигингиз лозимлигини, ғийбатчилар сизни йўлдан оздиришга уринаётганликлари, шу сабабдан босим остида шошилинч қарор қабул қилмаслигингиз, қарор қабул қилишда эҳтиёт бўлишингиз кераклигидан огоҳлантиради.

Тушда узоқ вақт бир жойда, нотабиий тарзда ўтирган товуқни кўришингиз – яқин кунларда бетоблик ёки ногиронлигини сабаб этиб сиздан ёрдам сўраб мурожаат қилишини билдиради, шундай ёрдам берингки, кейинчалик бу инсон тақдирига аралашганлигингиздан афсусланманг.

Туш табири товуқ миллер табири бўйича

Товуқ курса нима булади

Тушда сигир ели бўлган товуқни кўришингиз – эҳтиёткорроқ бўлишингиз лозимлиги, ҳойнаҳой сизга таклиф этилаётган иш шунчаки товламачилик бўлишини билдиради, ҳаттоки олтин тоғ ваъда қилишсалар ҳам ишонманг сизни алдашларига йўл қўймаслигингиз кераклигини англатади.

Тушингизда бегона ҳовлига кириб қолиб бегонага ҳужум қилаётган товуқни кўришингиз – ўз сўзининг устидан чиқмайдиган инсонларга ишонмаслигингиз, бегоналарнинг ёрдамига умид қилмаслигингизни ифодалайди.

Тушда товуқлар бир-бирларини чўқиётган жўякни кўрсангиз – бу туш бепарво оила аъзоларингиз, ҳали ҳеч нарсани билмайдиган, фарқлай оломайдиган фарзандларингизнинг фирибларидан эҳтиёт бўлишингиз кераклигини билдиради.