Тилла тушда курса нима булади батафсил малумот

Тилла тушда курса табири нима булади? Тушда тиллани кўришингиз барча бошланғич фаолиятингиз омадли бўлиши кутилаётганлигини англатади. Бу айниқса нозик ҳилқат вакилаларига таалуқлидир.

Тушда тилла курса

Агарда аёл киши тушда унга қимматбаҳо буюмлар тортиқ қилаётганини кўрса — ўнгида молиявий бой қаллиғ насиб этишидан дарак беради. Лекин бу инсоннинг ажралиб турувчи жиҳати шундаки — унинг ўзи ҳам барча нарсалардан фойда излашини, сиз билан ҳам беғараз эмаслигини билдиради. Энг яхшиси фақат ўзингизга ишонинг ва суянинг.

Яна бир талқинни мисол қилиб оладиган бўлсак: тушда тилла томирни кўрсангиз ва бу томир ундан олтин тўлдириш имкониятига эга бўлса ёки соф тилла, қимматбаҳо буюмлар топиб олишингиз — сизни молиявий бойлик ва иш фаолиятингиздаги даражангиз юксалишини, сизга муҳим вазифа ишониб топширилишини англатади.

Миллер тилла конида тиллани ювишни анча ҳатарли деб ҳисоблайди. Бу тўғри ҳамдир. Бу ҳолатдаги тушда кўрган тилла нимани анлатади деган савол туғилдими? Миллернинг талқинига кўра бу сизнинг ўзганинг мулкига кўз олайтиришингиз ва бу борадаги интилишларингиз яқин кунларда фош бўлиши сизни эса шармандалик кутиб турганлигини билдиради.

Тушда тилла курса лоффа табири бўйича

Туш табири тилла

Тушда сиз қимматбаҳо металлни сотиб олаётган бўлсангиз — ўнгингизда бойлик соҳибига айланишингиз ва молиявий бой бўлишингизни ёки ўз ҳукмронлигингизни омма эътиборига намоён этиш имконияти мавжуд бўлишини англатади.

Аммо Лоффнинг туш табирига кўра тилла талқини биринчи навбатда бу олтиннинг ортида нима турганлиги муҳим: у қуйма тарздами ёки безатилган, уни сизга аллаким тортиқ этдими, сиз уни забт этдингими ёки тўсатдан топиб олдингизми?

Сиз ушбу тилладан қай тарзда фойдаланмоқдасиз? Сиз бундан хурсандмисиз, ва бу сизга зарурми? Тилла, қимматбаҳо буюмлар ва ҳукмронлик нимадан дарак бериши мумкинлиги каби сизни қийнаётган саволларга жавобни айнан Лоффнинг туш табири талқинларида билиб олиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.

Тилла кўриш — бу қудрат, ёруғлик, қувонч, фаровонликни англатади. Шу сабабдан ҳам тушда тилла кўрмоқлик яхшилик аломатидир.

Туш табири тилла фрейд табири бўйича

Тилла курса нима булади

Психоаналик Фрейд ишонч билан буларнинг бари алоқаларга боғлиқлигини такидлайди. Демак Фрейднинг туш табири бўйича тилла нима деб талқин қилинишини ҳозир билиб оласиз.

Тушда тилла кўрсангиз ёки тилладан ясалган тақинчоқ, заргарлик буюми фаровон, бахтли ҳаёт сари интилишларингизни англатади.

Бу мақсадни сиз севикли инсонингиз билан бирга қарор қабул қилган ҳолда амалга оширишингизни билдиради.

Фрейд туш табири талқинига кўра тилла яна нимани англатиши мумкин деган савол туғилдими? Бундай саволларнинг жавоби сифатида шодлик, эзгулик, севгидан дарак эканлигини айтишимиз мумкин.

Фрейднинг туш табирига кўра бу тушлар жинсга боғлиқликда эмас балки ҳар иккисига аёлга ҳам эркакга ҳам бирдек маъно касб этади.