Танга тушда курса нима булади батафсил малумот

Танга тушда курса табири нима булади? Тушда майда тангларни кўришингиз — турмушингиздаги ёқимли ташвишларни билдиради. Қадимги тангаларни кўришингиз эса — кутилмаган моддий бойликни ифодалайди.

Тушда танга курса

Тушда танга ясаётганлигингизни ёки тангани қалбакилаштираётган бўлсангиз — беҳуда уринишларни билдиради.

Бордию тушда тангаларни эритиб қайта металл қилаётганлигингизни кўрсангиз — бу туш манфаатпарастлик ва тамагирлик рамзи ҳисобланади.

Тушда қиймати бир тинга тўғри келадиган тангани кўришингиз — кўнгилсизликларни ортидан кўп кўз ёш тўкишингизни англатади.

Агарда тушда ичи тангага тўла бўлган ақчадонни кўрсангиз — олдингизда ўз молиянгизни ўнглаб олиш учун яхши имкониятлар очилишини билдиради.

Синган ақчадондан сочилиб ётган тангаларни кўришингиз — кам ҳаракат эвазига кўп фойда олишингиз мумкинлигини англатади.

Тушда танга курса ванга табири бўйича

Туш табири танга

Тушда танга санаётганингизни кўришингиз — тежаб-тергаб, авайлаш орқали ўз мақсадларингизни ошишириш учун барча имкониятларингиз етарли эканлигини ифодалайди.

Тушда олтин тангалар билан лиқ тўла бўлган сандиқни кўрсангиз сизнинг ҳоҳиш-истакларингиз, орзуларингиз амалга ошишидан дарак беради.

Олтин тангалардан ясалга маржонни кўришингиз — ўзингизнинг камчиликларингиздан халос бўлиш учун етарли обрў эътиборга эга эканлигингизни англатади.

Бордию тушда қимматбаҳо тангаларга тўла бўлган ҳамёнингиз ёки кармонингизни ўғирлаб кетишганликларини кўрсангиз — сизга таҳдид қилаётган хавф-хатарларни англатади, шу сабабдан ҳам сиз одамлар гавжум бўлган ерларда диққат-эътиборлироқ бўлишингиз даркорлигини, кимсасиз ерларда бўлса умуман юрмаслигингиз кераклигини билдиради.

Тушда олтин тангаларни ҳадя тариқасида олганингизни кўришингиз — молиявий бой аммо баҳил инсонга турмушга чиқишингиз мумкинлигини англатади.

Туш табири танга миллер табири бўйича

Танга курса нима булади

Тушингизда шохлар кандакорлигига оид олтин ўн тинлик тангани кўришингиз — молиявий бойлик ва фаровонликни билдиради.

Бордию тушда олтин тангали хазинани давлатга топшираётганлигингизни кўрсангиз — ўнгингизда сизни яхши билувчи ҳамкасбларингиз ишончини йўқотишингизни англатади.

Олтин тангаларни сотаётганлигингизни кўрсангиз — қарилик чоғингизни бутунлай ёлғизликда ўтказишингизни билдиради.

Тушда катта кумуш тангаларни кўришингиз — бахтли даврингизни, майда тангаларни кўришингиз эса — сизнинг орзу-ниятларингиз амалга ошишини ифодалайди. Кумуш тангаларни оловда эритиш йўқотишлардан дарак беради.

Тушда бир қоп тўла мис тангаларни кўришингиз — яқин орада сиз тадбиркорлик фаолиятингизда омадга эришишингизни англатади, таваккал қилишдан қўрқмасдан ва бозорнинг барча нарх-навосининг ўзгаришларига аниқ муносабат билдира олишингизни англатади.