Соч тушда курса нима булади батафсил малумот

Соч тушда курса табири нима булади? Тушда сочларни кўришингизнинг умумий маъноси бу — тинчлик, руҳий илиқлик, ички уйғунликдир.

Шунга кўра тушда кўрган сочлар қанчалик қалин ва узун бўлса, сизнинг руҳий ўсишингиз шунча кўп бўлади.

Тушда соч курса

Калта соч турмаги сизнинг тўғри йўлдан адашишингиз мумкинлигидан огоҳлантиради. Тушда сартарошхона ёки гўзаллик салонига ташриф буюрганингиздан сўнг, сочингизни (махсус восита ёрдамида) тозалаб ташлаганлигингизни кўришингиз — сизга мавҳум бўлиб келаётган сирни очилишини ёки жумбоқни ечилиши яқинлашаётганлигини билдиради.

Тушда сочингизнинг ўрилганини кўрдингизми? Бу ҳолатда сиз узоқ сафарга йўл олишингиздан дарак беради шундай экан сафарга тайёрланинг.

Аммо тушда сочларингиз жуда ҳам чигал бўлиб у билан ҳеч нарса қилолмаганлигингизни кўрсангиз — сизн инсонларга ишонишни ўрганишингиз кераклигини англатади.

Тушда соч курса ванга табири бўйича

Туш табири соч

Психоаналитик тушларни талқин қилар экан сочларни эҳтирос билан боғлайди. Сочларнинг қанчалик узун бўлиши, сизнинг жинсий қобилиятингизга бўлган ишончингизни шунчалик баландлигини, қанчалик калта бўлса, интим доирангизга бўлган ишончингизда шунчалик мураккабликлар бўлади.

Оддий соч турмагини кўришингиз — жинсий ҳаётингиздан мамнун эканлигингизни англатади, серҳашам соч турмагини кўришингиз эса сизнинг тўла кучга эга эмаслигингиздан ҳижолат чекишингизнинг аксидир.

Тушда соч тараётганлигингизни кўришингиз — сиз ўз қўлингиз билан бой берган ишқий муносабатлардан афсусда эканлигингизни ифодалайди.

Туш табири соч миллер табири бўйича

Соч курса нима булади

Бошқа туш табирини талқин этувчилардан фарқли ўлароқ, тушда оқарган сочларни кўриш ёмонлик белгиси дея саналмайди. У буни фақат донолик ва синчковлик белгиси деб билади.

Агар тушда соч тарасангиз ёки уларни турмак қилсангиз, бу вазиятнинг тезда яхшиланишини билдиради.

Аммо тушда сиз сочларингизни жуда эҳтиёткорлик билан парвариш қилаётганлигингизни кўрсангиз — бу туш сизнинг кўп вақтингиз ва кучингизни иш фаолиятингизга сарфлашингизни англатиб, яқинларингиз ва қариндошларингиз сизнинг эътиборингиздан маҳрум бўлаётганликларини ифодалайди.

Тушингизда сочларингизни кесиб ташлаганлигингизни ва бу ишингизда қаттиқ пушаймонда эканлигингизни кўрдингизми?  Катта жанжалларни кутинг, эҳтимол у фақат битта бўлмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *