Румол тушда курса нима булади батафсил малумот

Румол тушда курса табири нима булади? Румол асосан ёш болалар, яқинлар ва жигарбандларга бўлган ғамхўрликнинг белгисидир.

Тушда ҳаворанг ва кўк рангли румолни кўришингиз — ўғилларингизга ёки қариндош ака-укаларингизга бўлган ғамхўрлигингиздан далолат беради.

Тушда румол курса

Қора румол — бахтсизлик стресслардан далолат. Нотоза, нопок рўмол — одатда беморликдан, шу жумладан руҳиятнинг бузилишидан ҳамда неврологик характердаги ўзгаришлардан далолат.

Оқ рангли румол — ҳудди оқ фата каби деярли ҳар доим руҳиятингизнинг зўриқишидан далолат. Қизил рангли рўмол — эмоционал ҳис туйғуларингизни портлашидан, шок ҳолатига тушишингиздан дарак беради.

Агарда тушда кўрган қизил рангли румол чиройли бўлса — содир бўлиши кутилётган ноодатий ҳодиса сизга бир олам ҳис туйғу олиб келишини ва бу сиз учун яхши, ижобий бўлишини билдиради.

Агарда ушбу қизил рангли румолнинг алланимаси ноўрин, ўзгача бўлса бу нимадур сизни издан чиқариши ва бу ҳолатдан ташвишга тушишингизни англатади.

Кўпинча қизил рангли румоллар агарда қиммат ва юқори сифатли бўлса молиявий фаровонлик ва ўринли мақомнинг ишораси.

Тушда патли чиройли румолларни кўрсангиз — бу туш барқарорлик ва фаровонлик, ҳимоя белгиси бўлиб сизнинг маълум вазиятдаги ҳимоянгиз билан бир қаторда сиздан кўра кучли ва ўктам инсоннинг сизга нисбатан ёрдамини англатади.

Тушда кўрган румол сизнинг ўз фикрларингиз ҳолати: ҳотиржамлик, қаттиятлилик ёки аксинча ҳавотир рамзиҳамдир.

Тушда румол курса ванга табири бўйича

Туш табири румол

Тушда кимнингдур бошига ёки ўзингизнинг бошингизга рўмол ўрашингиз ҳимояланиш истагидир. Ҳудди шу табир елкангизга ташланган румолга ҳам ҳосдир аммо бу иккисини биргина фарқ ажратиб туради елкага ташланган румолни кўрган инсоннинг ҳавотири ўринли бўлиб бу бтуш огоҳлантириш белгисидир.

Яъни сиз илгаригидан кўра кўпроқ қўрқа бошлайсиз ва ҳимоя ёки ёрдамни айни пайтда сизга керак бўлгандан кўпроқ кутасиз.

Тушда румол ёпиниб кўраётганингизни ва танлаётганингизни кўришингиз — сизнинг ўз ҳаракатларингиз йўналишини танлашингиздан дарак беради.

Янги румол — янги ташаббусларни англатади. Унинг ташқи ҳолатининг кўринишидан ҳаракатларингизнинг натижаларини ва кейинги истиқболларингизни билиб олишингиз мумкин.

Тушда чиройли румол сотиб олаётганингизни кўрсангиз — муҳофаза ва ҳимоячингизнинг ҳимоясида бўлишингизни англатади.

Даструмол — соғлиқни муҳофазаланиши ва ташқи кўринишнинг рамзидир. Тушда даструмол совға қилганликларини кўрсангиз совға қилган инсон сизга, сизнинг қарорингизга ва танловингизга таъсир ўтқазишини билдиради.

Ушбу даструмолнинг ранги ва ҳолатига қараб сиз бу туш ҳавфсиз ёки қандайдир таъсирда эканлигини билиб олишингиз мумкин.

Туш табири румол миллер табири бўйича

Румол курса нима булади

Тушингиздаги бошга ёпиладиган румол сизни ҳавотирга солаётган янгиликлар, ахборотларни билдириб улар қайсидир жиҳатдан доимий ҳаёлларингизнинг предмети вазифасини бажаради.

Албатта булар ўртасида айтарли тафовут мавжуд. Мисол учун ипакдан тайёрланган нафис гўзал ва қиммат румол уни ёпинган инсоннинг ҳимоя остидалигини англатади.

Агарда бу румол хуник ва йиртилган бўлса кучли ҳавотирларни билдиради. Умуман олганда тушдаги бош кийим инсоннинг қандайдир вазиятлардан ҳимояланишини белгисидир.