От тушда курса нима булади батафсил малумот

От тушда курса табири нима булади? Тушда оқ отда чопмоқ — ажойиб белгидир. Биринчи навбатда бу туш мустаҳкам дўстлик ҳамда ўз табиатингизга мос қадрдонларингиз билан қувноқ учрашувни англатади.

Тушингизда отингизнинг нотоза эканлигини кўрсангиз — ишонган инсонларингиз томонидан алдов ва кўролмаслик бўлишидан дарак беради.

Тушда от курса

Тушда қорабайир отда чопиб кетаётганингизни кўришингиз — бу узоқ вақт муваффақиятли ривожланиб келаётган ишингиз аслида беҳудалик эканлигини англашингизни билдиради.

Тушда саман отларнинг югурётганини кўришингиз — яқин кунлардаги қулай шароит тўсатдан ёмон томонга ўзгаришидан даракдир. Бу туш тез ўтиб кетадиган ва юзаки иштиёқларни билдиради. Тушда ола тулпорни кўриш — яқин кунларда иш фаолиятингиздаги ютуқлар белгисидир.

Тушда тўриқ отни устида чопиш — юксалиш, орзуларингизнинг амалга ошишидан дарак. Агарда ушбу тушни аёллар кўрса — анчадан бери хиралик қилиб юрган ошиғига қаттий рад жавоб беришидан ва яқин кунлардаги моддий даромаддан хабардир.

Тушингизда отингиз ёввойи отлар тўдасига қўшилиб кетаётганини кўришингиз — яқин кунларда кимнингдир бетоблигидан ҳабардор бўлишингиздан огоҳлантиради.

Наслдор, саман отни кўриш — бу омад ҳамда моддий юксалишдан даракдир. Тушингизда сиз отингиз билан шаффоф дарёнинг устидан ўтаётганингизни кўришингиз — сизни омад кутаётганини аммо бу шодликнинг тўкис бўлишига нимадур тўсқинлик қилаётганидан яни шаффоф кўринган сувнинг ости лойқа эканлигини у чайқалиши билан шаффофлик ёқ бўлишини англатади.

Тушда от курса ванга табири бўйича

Туш табири от

Тушда ярадор ёки ўлик отни кўриш — қайғули ҳабар эшитишингиздан огоҳлантришдир. Тушда тепонғич отга миниш — омад сари ёлдаги турли хил қийинчиликларга учрашингиз белгисидир.

Агарда тушингизда отдан йиқилганингиз ёки от орқангизга қаттиқ тепганини кўрсангиз — тақдир сизни душманлар ва бетоблик билан синашидан огоҳлантиради.

Тушда отнинг асовидан қаттиқ тутиб ўзингизга бўйсундиришингиз — ҳаётингизда кескин омадли бурилишлар бўлишидан дарак беради.

Агар тушингизда чиройли тақаланган отни мароқ билан кузатаётган бўлсангиз — яқин кунларда сизни кутаётган омад сиз орзу қилганингиздан кўра ҳам авзал эканлигидан дарак.

Айнан шу тушни аёллар кўриши — бутун умрлик чин дўсти бўлишини англатади. Тушда от пойгасида иштирок этиш — келажакдаги тўкис ва хайрли ҳаётдан дарак.

Тушингизда отингизни тақалаётган бўлсангиз — шубҳали тарзда мол-мулкка эришишингизни билдиради. Тушингизда асовланмаган отга абжирлик билан минаётганингизни кўрсангиз — қийин вазиятни ўзингиз томонга ўнглашингиз ва тўкис ҳаётдан дарак.

Яна бу туш ишончли дўстингиз бўлишини ҳам билдиради. Тушингизда аёллар қуршовида отда чопаётганингизни кўришингиз — келажакдаги беқарорлигингиздан дарак.

Агарда тушингизда отингизни тозалаётган ёки кимдур от тозалаётганини кўрсангиз — ҳаётда ўз ўрнингизни топишдаги улкан синовлар, оғир меҳнатни англатади.

Агар ишбилармон инсонлар, адабиётшунос олимлар ҳамда илм аҳли тушларида от ёлини ёки думини безаётганини кўриши ҳайрли белгидир.

Тушингизда отнинг аравага маҳкамланганлигини кўрсангиз — бахтга элтувчи ёлдаги турли қийинчиликларни англатади.

Туш табири от миллер табири бўйича

От курса нима булади

Тушингизда от устида тор сўқмоқдан баландликка қараб ёъл олаётган бўлсангиз — ўнгингизда ҳаётда ўрнингизни топишингизни англатади.

Агарда баландликка отингиз чиқа олмай қолган ёлдан ўзингиз пиёда юраётганингизни кўрсангиз бу ҳаётдаги ўз ўрнингизни топишингизда улкан машаққатларга учрашингиздан дарак беради.

Агар аёл киши тушида қорабайир отнинг устида миниб кетаётганини кўрса — бу кутилмаган воқеа сабабли орзуларнинг ушалишини ҳамда доно кишилар билан суҳбатда бўлишини билдиради.

Тушда тепаликдан пастга тушиш — муваффақиятсизликларга учрашингиздан далолат беради. Агарда аёл киши тушида севгилиси унинг ортидан отга миниб келаётганини кўрса — яқин орада шахсий ҳаётида ютуқларга эришишини англатади.

Агар отга миниб келаётган аёл қўрқувда бўлса — яқин инсони уни деб изтироб чекиши ва рашк қилишини билдиради. Агар аёл киши тушида отдан сакраб тушсаю шу заҳотиёқ у от чўчқага айланиб қолса — ўнгида турмушга чиқиш борасида ўйлаб қилинмаган қарорни ва бунинг оқибатида унинг эркинлиги чекланишини сўнгра бундай ҳаёт уни тез орада жонига тегиши ҳақида огоҳлантиради.

Аёл киши тушида ўзини оқ от миниб тепалик ён бағрида кетаётгани ва унинг ортидан доим қорабайир от минган чавандоз тақиб этаётганини кўрса — унинг ҳаётида омад билан бирга омадсизликлар ҳам бўлишини ва қалбидаги энг яқин инсони тўғрисида доим ҳавотир олишидан дарак беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *