Куйлак тушда курса нима булади батафсил малумот

Куйлак тушда курса табири нима булади? Тушда оқ никоҳ куйлагини кўриш ёки уни кийиш, самимий қалб қувончи тез орадаги никоҳни англатади.

Тушда куйлак курса

Тушда яшил рангдаги куйлакни кўришингиз — умидларингиз рўёбга чиқишини; ҳаворанг ёки кўк рангдаги куйлакни кўришингиз – яқин кунларда сафарга йўл олишингизни; сариқ рангдаги куйлакни кўришингиз эса — ёлғон, ҳасад ва ғийбатнинг белгисидир.

Бордию тушда сиз қизил рангдаги куйлакни кўрсангиз — муҳим ташрифни; кулранг рангдаги куйлакни кўришингиз — умумий тозалаш ишлари билан ёки таъмирлаш билан шуғулланишингизни билдиради.

Олтин рангдаги куйлакни кўришингиз эса — ҳомийлардан ёрдам олишингизни; ранг-баранг ва олачипор куйлакни кўришингиз — кўплаб кўнгилочарликларни ифодалайди.

Тушда ранги ўчган куйлакни кўришингиз — тинчлик ва осойишталикда ҳордиқ чиқаришингиз кераклигини; қора рангдаги куйлакни кўришингиз эса сизни қаттиқ ҳафа бўлишингизга олиб келиши мумкин бўлган қайғули янгиликни билдиради.

Тушда жуда калта ёки жуда тор, сизнинг ўлчамингизда бўлмаган куйлакни кўришингиз — барча соҳаларда ишларингиз ёмонлашувидан далолат беради. Тушда жуда ҳам узун, товонгача узунликда бўлган куйлакни кўрсангиз — атрофингиздагилар хунук хатти-ҳаракатиларингиз туфайли сизни қоралашларни англатади.

Тушда куйлак курса ванга табири бўйича

Туш табири куйлак

Тушда ўзингиз учун куйлак тикаётганлигингизни кўришингиз — сизнинг машаққатли меҳнатингизни тақдирлашларини ва агар сиз учун бошқалар тикув ателесида куйлак тикаётганликларини кўрсангиз – сизни олдинда қувонч олиб келмайдиган учрашувлар ва қайғуга айланувчи омад кутиб турганлигини ангалатади.

Тушда тайёр кийимни сотиб олиш узоқ жанжалдан кейин ярашувларни англатади. Агарда тушда сиз кийим кийиб кўраётган бўлсангиз — бу сердаромад жой ёки ишни англатади, яъни асосий даромаддан ошадиган қўшимча даромаддан дарак беради.

Тушда аъло даражада тикилган куйлакни кўришингиз — ўнгингизда ҳозирда сиз олиб бораётган турмуш тарзингиздан зерикаётганингизни ва ўзгаришлар учун танаффус қилишни хоҳлашингизни англатади.

Тушда гўзал ҳашаматли, шунингдек ўта қимматбаҳо либосни кийганлигингизни кўрсангиз – оила даврасидаги хушчақчақликларни ифодалайди.

Тушда бирор бир нотаниш кимсани хунук ёки хароб камбағалларга хос ғарибона куйлакда кўрсангиз, рақибнингизнинг таҳдиди ортидан келувчи кўнгилсизликлардан огоҳлантиради.

Тушда пала-партиш, ғижим ёки нотоза куйлакни кўришингиз — ўнгингизда сиз нафратланадиган инсон билан учрашишингизни англатади.

Туш табири куйлак миллер табири бўйича

Куйлак курса нима булади

Йиртилган куйлакни кўришингиз – ишингиздаги келишмовчиликлар ва орага совуқлик тушурувчи фитналарни, ямалган куйлакни кўришингиз — катта муаммоларни, қийинчиликларни ва мол-мулкингиздан айрилишингиз мумкинлигини англатади.

Бурмали кўйлак кийганлигингизни кўришингиз — яқин орада сиз мутлақо ғайриоддий ишқий саргузаштни бошдан кечиришингизни англатади.

Боғичли куйлакни кўришингиз — эркинлик ва моддий мустақиллигингиздан маҳрум бўлишингизни, кружевали, бурма ҳошияли ва бошқа жимжимадор безакли куйлакни кўришингиз — ўнгингизда ҳис-туйғуларингиз ва инжиқликларингиздан кўра кўпроқ ақл-идрок билан фикр юритиб яшшингиз кераклигини билдиради.

Тушда бахмал либосни кўриш – ўнгингизда кўплаб ошиқларингиз бўлишидан дарак беради.

Тушда турли ялтироқ тангачалар билан қопланган куйлакни кўришингиз — ўнгингизда қўлингизни сўраб келган ўзига ишонган ва димоғдор номзод билан танишишни англатади. Тушда кийимни ювиш ёки дазмоллаётганликни кўриш – яқин орадаги учрашингиздан дарак беради.