Кийим тушда курса нима булади батафсил малумот

Кийим тушда курса табири нима булади? Тушда кийимларни ювиш — сизнинг янги ҳавойи машғулотларингиз келажакда катта муаммоларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиради.

Тушда кийим курса

Тушда кийимингизда йоғли доғни кўрсангиз — келажакда даромадли фойдага эга бўлишингизни англатади. Ёшлар учун бундай туш бой хонадонга турмушга чиқишлари ёки уйланишларини билдириши ҳам мумкин.

Тушда қора рангли кийимни кўрсангиз — касалликдан, оқ ранли кийим эса — яхшиликдан  дарак беради, тушингизда жуда кўп кийимни кўрсангиз — ўнгингизда ҳам жуда кўп муаммоларга дуч келишингиз мумкинлигини англатади.

Агар тушингизда кофтани кўрган бўлсангиз — унда сиз совуқ қотишингиз ва шамоллашингизни билдиради. Тушда пўстинни кўриш ёки уни кийиш — бойлик, кутилмаган миқдордаги юқори даромад, узоқ умр кўришни англатади.

Тушда жемперни кўришингиз — илиқ дўстона муносабатларни англатади, шу сабабли жемперни кийиш — янги дўст орттириш, уни узоқ муддат кийиш — узоқ муддатли қалин дўстликни, уни ечиш — дўстингиз билан аразлашиб қолишингизни билдиради.

Агар сиз тушингизда кийинаётгангизни кўрсангиз — нохуш ҳолатга тушишингиз мумкинлигини англатади. Тушда чалама-чатти, ёки номақул кийинишингиз — кутилмаган меҳмондан дарак беради.

Тушда янги кийим кийиш — янги хотин ёки хушдорингиз бўлишини англатади, кийимларни тозалаш — яхшилик аломатидир. Тушингизда аллаким билан кийим-кечак талашиш — хотинингизнинг хиёнат қилишини, бинафша ёки қирмизи либослардаги кўп инсонларни кўриш — сизни суистеъмол қилишларини, эркак кийимини кийган аёлни кўриш — ўғил фарзанд туғилишини англатади.

Агар тушингизда мўйнали кийимларни кўрсангиз ёки уни кийсангиз — демак қандайдир мулкни қонуний равишда олишингиздан дарак беради.

Тушда кийим курса ванга табири бўйича

Туш табири кийим

Ўзингизни духоба матоли кўйлакда кўриш — бу қайғу ва йўқотишнинг белгисидир. Кийимни ёқиш — бу йўқотишлардан огоҳлантиради. Тушингизда устингиздаги кийимни ёнаётганини кўрсангиз — мол-мулкни йўқотишингизни англатади.

Аёл киши тушида махсус иш кийимли эркакни кўриши — туш соҳибаси севгилисининг асл табиати тўғрисида нотўғри қарор қилгани ва алданганлигини, турмуш қурган аёл учун эса бу туш унинг эри тез-тез уйга бўлмаслигининг сабаблари ҳақида узоқ вақт тушунмаслиги ва бу ҳолатга жиддий ҳодиса барҳам беришини англатади.

Аёл киши тушида сарафанни кўриши — дам олиш истаги оилавий ҳаётдаги муаммоларга, турмуш ўртоғи унга нисбатан ишончсизлик туйғусини ҳис қилишига олиб келиши мумкинлигининг белгисидир.

Тушда кўрган кийим-кечагингиз қандай эканлигига эътибор беришингиз зарур: бутун ёки йиртилган, тоза ёки нотозалиги тушнинг талқинида катта эътиборга эгадир.

Тушдаги нотоза ва йиртилган кийим — ёлғонни ва бегоналар билан очиқ алоқа қилмаслигингиздан огоҳлантиради. Тоза кийимларни кўришингиз эса доимо фаровонликни англатади.

Туш табири кийим миллер табири бўйича

Кийим курса нима булади

Агарда тушингизда сизда жуда кўп ёрқин ва чиройли кийимлар бўлса — бу ўнгингизда эҳтиёт бўлишингизни ва атрофингиздаги инсонларга беэътибор бўлмаслигингизни, ҳар қандай нотўғри қадамингиз сизни ҳаёт учун зарур бўлган нарсалардан мосуво қилишга олиб келишидан огоҳлантиради. Бундай тушни ёш аёл киши кўриши — алдамчи умиддан дарак беради.

Тушда аъло даражадаги, аммо ноанъанавий модадан қолган кийимни кийганингизни кўришингиз — омад ёки ўтмишда қимматли ғояларга эътиборсиз қараганлигингиздан афсусланишингизни англатади.

Модадан қолган кийимлардан воз кечиш яъни уларни ташлаб юбориш — яқин орада янги алоқалар, муносабатлар ва ишқий саргузаштларни бошдан кечиришингиздан дарак беради.

Агар тушингизда сиз кияётган кийим сизга ярашмаганлигини кўрсангиз — яқин кунларда сизнинг баъзи ўтмиш хотираларингиз унутилишини билдиради.

Эҳтимол сиз бирон бир иш фаолиятингизда қўпол хатога йўл қўйгандирсиз, бу ҳам кўп ўтмай барчанинг ёдидан чиқади шунингдек ўзингизни ҳам.

Бундай туш аёлларга дўстлар орасида ёқимсиз рақобатнинг мавжудлигини ҳам англатади.