Йиғлаш тушда курса нима булади батафсил малумот

Йиғлаш тушда курса табири нима булади? Миллер ўз туш табири талқинида кўз ёшларини огоҳлантириш омили сифатида изоҳлайди.

Бундай туш соҳибининг ҳаётида турли хилдаги можаролар кўпайиб кетиши мумкин, аммо уларнинг олдини олиш учун ҳали унда имкон борлигини англатади.

Тушда йиглаш курса

Тушда ўкириб ёки қаттиқ йиғлашингиз — жанжал бўлишини билдиради. Бордию ёш қиз тушда йиғлаётганини кўрса — туш соҳибасининг шахсий ҳаётида муаммолар пайдо бўлишидан хабар беради.

Агарда ишбилармон, бизнесмен инсон тушда қаттиқ йиғлаётганлигини кўрадиган бўлса — бу туш унга иш фаолиятида тартибсизликлар, рақобатчилар билан низолар ёки ўз ходимлари билан боғлиқ муаммоларга учраришини билдиради.

Тушда ёнингиздаги бегона инсоннинг йиғлаётганлигини кўришингиз яхшилик рамзидир. Агар бу инсон сизга таниш бўладиган бўлса — унда сиз у билан яқин кунларда ярашиб олишингиз ёки унинг ғамларига шерик бўлган ҳолда унга тасалли беришингизни англатади.

Бордию бу инсон сизга таниш бўлмаса ҳам яхшилик аломати бўлиб яхши янгиликлар, кутилмаган тарздаги ярашувлар ва низоларнинг ҳал бўлушидан дарак беради.

Тушда йиғлаш курса ванга табири бўйича

Туш табири йигласа

Нозик ҳилқат вакилалари тушларида ҳўнграб йиғлаётганликларини кўриши — ўнгларида жуда ҳам қаттиқ бола туғишни ва она бўлишни хоҳлаётганлигини, ва туш соҳибаси учун айни вақт энг мақбул давр эканлигини англатади.

Эркак киши кўз ёшлар тўғрисидаги тушни кўриши — бу инсоннинг ишратпараст, хотинбоз эканлигини намоён этиб, уни иложи борича кўпроқ аёлларни аврашни исташини ва бу алоқалар унга фақатгина шаҳвоний ҳирсларини қондириш бир кечалик интим алоқалар учун қизиқишнини англатади.  Бундай тушдаги кўз ёшлар унинг аёлларга бўлган эҳтиросини англатади.

Туш табири йиғлаш миллер табири бўйича

Йиглаш курса нима булади

Тушда ҳўнграб йиғлаш жуда яхши аломатдир. Ушбу туш талқинидаги кўз ёш тўкишнинг қай тарздалиги ҳолатига қараб келаётган қувончнинг даражаси белгиланади.

Тушда бир-икки томчи кўз ёшлар тўкганингизни кўришингиз — сизни ёқимли янгиликларни кутаётганлигини, бордию кўз ёшларингиз дарё бўлиб оқаётганлигини кўрсангиз — ҳаётингиздаги барча нарсалар шунчаки ажойиб бўлишини, ҳамма қийинчиликлар бартараф бўлишини, шодлик учун сабаблар бўлишидан дарак беради.

Тушда жазавага тушиш ҳолатигача олиб келувчи йиғини кўришингиз — яқин орада тўйни нишонлашингизни (сизнинг ёки дўстларингиздан бирининг) англатади.