Ит тушда курса нима булади батафсил малумот

Ит тушда курса табири нима булади? Тушда дайди итни кўриш — нохушликдан дарак беради. Бундай туш ҳозирги вақтда яқин дўстингиз жуда қийин вазиятда эканлигидан огоҳлантиради.

У сизнинг зиммангизга ўз ташвишларини юклаб қўйишни ҳоҳламаётганлиги сабабли ҳам сиздан ёрдам сўрамаётганлигини билдиради.

Тушда ит курса

Тушингизда бутунлай оқ рангли итни кўрсангиз — ўнгингизда доимо яқин дўстларингизга ишонишингиз мумкинлигини англатади. Базида бу туш узоқ йиллар мобайнида учрашмаган дўстингиз билан учрашиб қолишингиз мумкинлиги ҳақида ҳам хабар беради.

Тушда бутунлай қора рангли итни кўриш эса — ўнгингизда кўп йиллардан бери дўст деб юрган ва доим ишонган қадрдон дўстингиздан жуда қаттиқ кўнглингиз қолишидан огоҳлантиради.

Қийинчилик дамларда у нафақат сиздан воз кечиши, балким сизнинг энг нозик сирларингизни номингизни қоралаш мақсадида оммага ёйиши мумкинлигини билдиради.

Тушда ит курса ванга табири бўйича

Туш табири ит

Тушда бахайбат ўлчамли итни кўриш — бу яқин кунларда бир инсон билан танишиб қолишингиз ва у инсон сизнинг энг вафодор дўстингиз бўлиши ҳақида дарак беради. Базида бу туш қадрдон дўстингиздан мадад олишингизни ҳам билдиради.

Тушда итга овқат бериш — ҳақиқий ҳаётда сизга ишониб бўлишини доим ёрдам қўлини чўзишингизни ва вафодор дўст эканлигингизни англатади. Сиз мустақил ва жиддий инсонсиз шу сабабга кўра ҳам ён-атрофдаги инсонлар сизни севиб ҳурмат қиладилар.

Тушда ярадор ёки ўлик итни кўриш — ёмонлик аломати бўлиб, яқин кунларда сиз жуда хуник хабар эшитасиз бу хабар дўстингизнинг жуда оғир бетоблиги ҳаттоки унинг ўлими ҳақида бўлиб сизнинг юрагингизни ғамга тўлдириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришдир.

Туш табири ит миллер табири бўйича

Ит курса нима булади

Тушингизда сизни ит ҳимоя қилаётган бўлса — ўнгингизда сиз ҳеч нимадан қўрқмаслигингиз кераклиги зеро сизни самоларда илоҳий кучлар, фаришталар асраб авайлашини билдиради.

Тушингизда сизга ит ҳужум қилаётганини кўрсангиз — ўнгингизда яқин орада ёвуз кучлар сизнинг ҳаётингизни ўз тарафларига оғдириб олмоқчи эканликларини англатади.

Шайтон малайлари сизнинг ҳаётингизга бирин-кетин ташвишлар ёғдириб, уни издан чиқаришга ҳаракат қилишларини билдиради.

Агар сиз унинг ҳужумига қарши чиқа олсангиз ёвуз кучлар устидан ғалаба қозонишингизни англатади.