Хотин тушда курса нима булади батафсил малумот

Хотин тушда курса табири нима булади? Тушда сиз ўз хотинингизни кўрсангиз — оилавий ҳаётингизда турли низолар сизни кутаётганлигини билдиради.

Айниқса хотинингизни қовоқлари солинган ва хўмрайган ҳолда, инжиқлик қилаётган бўлса — ўз муддатида якунланмаган вазифалар туфайли иш фаолиятингизда муаммолар пайдо бўлиши мумкинлигини англатади.

Тушда хотин курса

Тушда хотинингиз жуда меҳрибон бўлиб туюлаётганлигини кўрсангиз — ўнгингизда бизнесингизда хатарли ишга қўл уришга журъат этасиз ва бу хатар оқланиб, катта даромадга эга бўлишингиздан дарак беради.

Тушда хотинингиз касал бўлганлигини кўришингиз — ўнгингизда сизни кўнгилхушликлар кутиб турганлигидан хабар беради.

Тушда хотинингизнинг ораста тараддуд билан ясаниб-безанаётганлигини ва сизга гўёки хеч қандай эътибор қаратмаётганлигини кўришингиз — сиз бошлаб қўйган ишларингизда қийинчиликлар бўлишини билдиради.

Агар тушда сиз ўз аёлингизни қучаётганлигингизни кўрсангиз  — ўнгингизда ғойиб бўлган нарсалар тўғрисида ва эҳтимол уларнинг яқинда қайтиши ҳақидаги янгиликларни эшитишингизни билдиради.

Тушда хотин курса ванга табири бўйича

Туш табири хотин

Кўп ҳолларда бундай туш бошланаётган барча ишлардаги муваффақиятларни англатади. Тушда аёлингизни бахтли ва гўзал кўришингиз — ёлғон, макр ва фирибгарликнинг аломатидир.

Тушда аёлингизни барча бошқа уй аъзоларингиз атрофида кўришингиз — фаровонлик, муваффақиятли сафардан дарак беради. Агар тушда хотинингиз хафа бўлганини кўрсангиз — душманларингизнинг мағлубиятини англатади.

Бордию тушда хотинингиз қувноқ кайфиятда эканлигини ва рақсга тушаётганини кўрсангиз — сизни қувонч кутаётганлигини, агарда у кўз ёш тўкаётган бўлса — қийинчиликлар кутилётганлигини англатади.

Тушда аёлингизнинг вафот этганлигини кўрсангиз — ўнгингизда кимнингдир ношукурлиги қалбингизни оғир яралишини билдиради.

Туш табири хотин миллер табири бўйича

Хотин курса нима булади

Эркаклар учун аёли билан боғлиқ муносабатлар унинг ҳаётидаги, фаолиятидаги асосий муносабат саналади. Зеро хотин, эркак кишининг бутун ҳаёти давомида бирга бўладиган асосий инсондир.

Тушда хотин эркаланаётганлигини кўришингиз — даромад;  жанжални; биринчи хотинингизни кўришингиз — эски ишингизга қайтишингизни. Чиройли, ёш, яхши дид билан кийинган ҳолда кўришингиз — муваффақиятли фаолиятни. Нотоза (ифлос), ёмон кийинган ҳолда кўришингиз — муваффақиятсизликлар, омадсизликни билдиради.

Хиёнат қилганлигини кўришингиз — иш фаолиятингиздаги муваффақиятсизликлар. Бегонанинг аёлини кўришингиз — сизга тўғри келмайдиган вазифани олишингизни. Яланғоч ҳолда кўришингиз — жиддий хатоликларни, банкротликни; Аёлингизни калтаклаётганлигингизни кўришингиз — севги ва ярашувларни англатади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *