Дарахт тушда курса нима булади батафсил малумот

Дарахт тушда курса табири нима булади? Тушда дарахтни кўриш — кўп ҳолларда инсон, унинг оила аъзолари рамзи ҳисобланади.

Тушда дарахт курса

Тушдаги соғлом бақувват, ям-яшил, шох-шаббали дарахт — руҳий ва жисмоний соғломлик, ҳаётда ўз йўлини тўғри танлаган, кучли ва ўзига тўқ оила вакили, соғлом руҳиятли, ҳаётда омадли, равнақ топган ва иш жойида ҳам ўз ўрнига эга инсон эканлигининг рамзи бўлиши мумкин. Бу тушни ҳеч иккиланмасдан даддиллик билан хайрли туш деб аташ мумкин.

Тишда дарахтга айланиб қолмоқ — ҳаётдаги «илдиз отган» ўз ўрнингизни англатиши мумкинлигидан дарак бу ҳам хайрли тушлар сафига киради.

Тишда дарахтга ўтириш — оила қуришингиз рамзи ёки ўта муҳим лойиҳа бошлашингиздан ёки кимнинг лойиҳасига қўшилишингиздан дарак бериши мумкин. Балким ҳаёт йўлингизни ўзгартириш, оила қуриш ва ўзингиздан зурриёт қолдириш ҳақида ўйлаш фурсати етгандир.

Балким бу яқинда содир бўладиган муносабатлар ва оила қуришингизнинг рамзидир ёки яхши ўзгаришлар остонасида турганинигиздан хабар бермоқчидир. Бу ҳам албатта жуда хайрли яхши туш.

Тушда дарахт курса ванга табири бўйича

Туш табири дарахт

Тушда дарахтга сув қуйиш — яқин келажак сизга ҳаёт учун зарур ниманидур туҳфа этиши, кимнингдур ҳаётига мазмун олиб киришингиз ёки унинг ҳаёти учун зарур бўлган ва унга етишмаётган ҳимояни бера олишингиз, унга тўғри йўл кўрсатишингиз мумкинлигини англатади. Бу ҳам хайрли туш.

Тушингизда дарахт жабр кўраётганини ёки у кучли шамол таъсирида тебранаётганини кўрсангиз — ҳаётий иккиланишлар, ҳаяжон, ҳаётдаги қайғуришларга сабаб бўлувчи ҳодисалардан даракдир.

Дарахтни арралаш ёки синдириш — ким арралаган бўлса ўша шахс яқин кунларда қайсидир яқин кишисининг тушига кириши ва унга ҳиссий оғриқ ва қайғуришга мажбур қилишини билдиради.

Ёмон ўй-ҳаёлларни ўйлашни бас қилинг, ҳаётингиздан кераксиз инсонларни чиқазиб ташланг. Кимгадур ёмонлик тилашни, унинг ҳаёти ва иш фаолиятига ёмон назар билан қараманг ҳаётга фақат яхшилик кўзи билан қаранг. Шунчаки ҳаммасини тақдирга йўйинг.

Туш табири дарахт миллер табири бўйича

Дарахт курса нима булади

Тушда дарахтни кўрсангиз — даромад, дарахтга чиқсангиз — йўқотиш, омадсизлик, мевали дарахтдан мева узиб олиш — узоқ муддатли муваффақият, дарахтни кесиш — йўқотишлар, дарахт экиш — бойлик, мевали дарахт — фаровонлик, гуллаётган дарахт — бизнесдаги муваффақият.

Кесилган ёки илдиздан чопилган дарахт — ўлим, мотам, ёнаётган дарахт — йўқотишлар, дарахтга ўтириш — бу катта мукофот, дарахт тагида ўтириш ажойиб янгилик, дарахтдан йиқилиш — масхара бўлиш, мевали дарахт ишончли дўстни билдиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *