Бургут тушда курса нима булади батафсил малумот

Бургут тушда курса табири нима булади? Туш таъбирига кўра тушингизда сиз бошингиз узра парвоз этиб юрган бургутни кўришингиз – юксак мақсадларингизга эришиш йўлида кечадиган мушкул курашларни англатади; аммо шунга қарамай, кураш сизнинг ғалабангиз ва истакларингизнинг рўёбга чиқиши билан якунланади.

Тушда бургут курса

Агарда тушингизда осмонда қанот очиб баланд парвозда, айланиб юрган бургутни кўрсангиз – бу туш сизга инсон эришиши мумкин бўлган барча имкониятлар, эзгу мақсадларга эга бўлишингиздан дарак беради.

Тушингизда ини ичида полалапонлари билан бирга ўтирган бургутни кўришингиз – нуфузли инсонлар билан кечувчи мустаҳкам бизнес ҳамкорлик ва иш фаолиятингиздаги омадни билдиради.

Тушда бургутни ўлдириш – йўлингиздаги сизга халақит қилаётган барча тўсиқларни енгиб ўтишдаги ноодатий жасоратга эга бўлишингиз белгисидир. Тушда бургут гўштини еяётганликни кўриш – сиз жуда кучли феъл-атворга эга эканлигингиздан далолат беради, сизнинг бу феъл-атворингиз ҳаётдаги ҳар қандай синовларга дош беришга ёрдам беради.

Тушингизда бирон кимса томонидан ўлдирилган бургутни кўришингиз – тақдир тақазоси билан сиз забт этган барча нарсадан маҳрум бўлишингиз мумкинлигини билдиради.
Тушда бургутнинг орқасида ўтирганлигингизни кўришингиз – узоқда жойлашган ва кам ўрганилган йерларга саёҳат қилишингизни бу саёҳат давомида жуда кўп нарсаларга эга бўлишингиз ҳамда билим ва кўникма ҳосил қилишингизни билдиради.

Тушда бургут курса миллер табири бўйича

Туш табири бургут

Бургут ҳудди арслон каби “ҳайвонот оламининг қироли” деб аталади, уларнинг бир-бирларидан фарқли жиҳати шундаки, арслон – “ҳайвонларнинг шоҳи” бўлса, бургут – “қушлар шоҳи”дир.

Бургут жасорат, буюклик, ҳукмронлик ва ҳаттоки илоҳийлик рамзи ҳисобланади. Тушда бургутни кўришингиз таниқли Дания мақоли “бургут кабутар очмайди” деган онг остингизнинг хабари бўлиб, ҳойнаҳой сиз (оддий) реал ҳаётда кучли ва қудратли инсонлардан заиф, қобил фарзанд туғилмаслиги ҳақида фикр юритганлигингиз натижаси бўлиши мумкинлигини англатади.

Тушда бургут тирноқларида алланимани кўтариб юрганлигини кўриш – айни пайтда сиз нуфузли инсоннинг ҳимоясида эканлигингизни англатади. Эҳтимол, бундай туш сизнинг молиявий аҳволингизни яхшилашга ёрдам берадиган бой одам билан учрашишингизни ҳам билдириши мумкин.

Бордию сиз тушунгизда қўшни уядаги полапонларини еяётган бургутни кўрган бўлсангиз – ўнгингизда сиз дўст деб ҳисоблаган инсон аслида бундай сифатларга эга эмаслигини англатади.

Агарда она ёки ота бургут полалапонларини еяётган бургутни ушлаб олганлигини кўрсангиз, у ҳолда бу туш сизга ўз дўстларингизни қадрлашингиз лозимлиги ва ҳеч қандай ҳолатда ҳам уларга хиёнат қилмаслигингиз кераклигини англатади: дўстликка хиёнат қилган киши дўстининг қасосидан қочиши мумкин, лекин Аллоҳнинг жазосидан эмас.

Тушингизда қуённи таъқиб этаётган бургутни кўришингиз – ҳозирги вақтда ҳукмронлик қилаётган шахс, сизга ҳақиқий таҳдид солиши мукинлигини англатади. Эҳтимол, бундай туш сизнинг ҳозирда кучли ва шафқатсиз инсонга қарам эканлигингизни ҳам англатиши мумкин.

Туш табири бургут лоффа табири бўйича

Бургут курса нима булади

Бургут америка ҳиндуларининг муҳим рамзи ҳисобланади. Шу билан бирга бургут қадимги юнонлар ва яҳудийларнинг адабиётида ҳам муҳим ўрин тутади. Ушбу образ ҳозирги кунгача ўзининг рамзий маъносини сақлаб қолган.

Бургут – Навахо ва Кроу қарғалари ҳинду қабилаларининг дунёқарашига кўра донолик ва зеҳнлилик тимсолидир. Шу сабадан бургутни кўп ҳолларда муқаддас аломат билан боғлаб уни Буюк Руҳ инсонни махсус мақсад учун танлаганлигини англатади.

Юнонлар ва яҳудийларнинг адабиётида бургут ҳукмронлик тимсоли. Ғайриоддий ҳажм ва кучга эга бўлган бургутлар, майда чорва молларини ўғирлаб кетишга қодир бўлиб, қудрат ва қўрқувни ўзида акс эттирадиган жонзот ҳисобланган.

Бургутни тушида кўриш – диний ва дунёвий илмларга эга бўлган ўта доно инсон эканликни намоён этган.