Аёл тушда курса нима булади батафсил малумот

Аёл тушда курса табири нима булади? Тушингиздаги нотаниш аёл — сизнинг режаларингиз ва ҳолатингизнинг, бахт ёки бахтсизликни қандай тасаввур этишингиз, сизнинг қалб кечинмаларингиз рамзидир.

Тушда аёл курса

Унинг кўриниши — сизнинг қалбингизнинг акси, унинг кайфияти — сизнинг қилмишларингиз ва ниятларингиз аксидир. Узингиз қандай инсон бўлсангиз тушингиздаги аёл ҳам сизга шундай кўринади.

Тушда аёл кишини хира ноаниқ кўриш — кичик кўнгилсизликлардан дарак беради. Ёқимли кўриниши, унинг чиройи, беғубор софдиллиги — қувонч, бахт, омадни билдиради.

Хомиладор аёлни кўрсангиз — ўзгаришлар, янгиликлар ва бу ўзгаришлардаги қийинчиликларни англатади, сочлари тўзиб кетган, нотоза аёлни кўриш — моддий камбағаллик, омадсизлик, жанжал, қалбнинг ҳувиллаб қолишини билдиради.

Тушингизда аёл киши қонга беланиб ётганини кўрсангиз — эҳтирослардан азобланган қалбни, хўл, сув сепилган аёл — ўз ҳиссий оламига ғарқ бўлган қалбни англатади.

Нотаниш аёл сизндан қочиб кетаётганини кўришингиз — ўзлигингизни ҳали топиб улгурмаганингиз, ҳаётни кўр-кўрона баҳолашингиздан дарак. Нотаниш аёл сизнинг изингиздан келаётганини кўрсангиз — ёвузликка йўлни билдиради.

Тушда аёл курса ванга табири бўйича

Туш табири аёл

Нотаниш аёлни ҳайдаб чиқариш — ўз-ўзингизни қўлга олиш, руҳий кўмакга муҳтож эканлигингизни ва бу ҳолатдан фақат ўзингиз чиқиб кета олишингиз бунга сизда барча куч-ғайрат мавжуд эканлигини англатади.

Зўрланган, сочлари тўзиб кетган аёлни кўриш — ёлғон ҳавасларни деб ўз-ўзини алдаш, ўз-ўзига жабр қилишини билдиради.

Тушингизда аёл ёрдам сўраб бақирётган бўлса — сизнинг ич-ичингиздаги виждон азоби оғриқ бераётганини англатади. Тушингизда нотаниш аёл жахлдор, совуқ, урушқоқ бўлса — бу сизнинг ўз қалбингиз ўша сиз сотган қалбингиз эканлигини билдиради.

Итоаткор, камтар аёл — қалбинигиз юксалиши учун биринчи қадамларни билдиради. Маккор ва айёр аёл — сиз ўзингиз яқинларингизга қандай кўринишини ҳал қилишингизни билдиради.

Туш табири аёл миллер табири бўйича

Аёл курса нима булади

Тушингизда соқол қўйган аёлни кўрсангиз — кутилмаган ҳолатни, ошпаз аёл — тинчлик, осудалик, бегона аёл болаларга меҳрибончилик қилаётнанини кўрсангиз — қалбингиз ўз чечакларини оча бошлаганини билдиради.

Боғбон аёл — умидни, кўкрак сути билан боласини озиқлантирмоқчи бўлган аёлни кўриш — бир инсондан севги, меҳр олаётган қалбни, қора сочли аёл — ғийбат, кампир — жанжални билдиради.

Аёлларга назар солиш — дўстларингизнинг алдовини, нотаниш аёлни ўпиш — даромад, яланғоч аёл — касаллик, очлик, жуда чиройли — янги имкониятлар, тушингиздаги айол сизни тўхтатиб қолса — тақдир сизни иш фаолиятингиздаги омадсизликлардан огоҳлантиради.

Тушингизда ҳудди қўғирчоқ сингари ҳаракатланаётган аёлни кўрсангиз — бу ўз-ўзини алдашни англатади.