Ари асалари тушда курса нима булади батафсил малумот

Ари яни асалари тушда курса табири нима булади? Тушда ари яни асалариларни кўриш ҳосилдорлик, бойлик, фойдали битимлар, ҳокимият ва обрўли мансабнинг рамзи ҳисобланади.

Тушда ари курса

Аммо фаровон ҳаёт кечириш учун меҳнат қилиш зарур, зеро фаровонлик сизнинг бошингизга осмондан тушмайди, бунинг барчасига эришиш учун узоқ ва қаттиқ ишлашингиз лозимдир.

Осонлик билан фақат ўзганинг меҳнати эвазига топилган мулкни ўзлаштириб олишингиз мумкин. Тушда асаларилардан барча асалини олиб уни истеъмол қилаётганлигингизни кўришингиз тушингиз орқали виждонингиз сизга мурожаат қилаётганлигини сизни адолатга ундаётганлигини билдиради.

Баъзи бир туш таъбир этувчилар асаларини тушда кўришни қуйидаги мантиқий занжир билан талқин этадилар: асаларилар асал йиғадилар, асал бу дори-дармон ҳисобланади, дори-дармонлар билан шифокорлар ёки олимлар шуғулланишади, демак сизни ўнгингизда ушбу касб эгаларидан бирининг таниқли вакили билан учрашиш кутайотган бўлиши мумкин.

Тушда ари курса ванга табири бўйича

Туш табири асалари

Тушда ари кўришингиз – сизнинг ўзингизга ишончсиз эканлигингизни англатади. Сиз ўзингизни қандай бўлсангиз шундайлигингизча қабул қилишингиз, ўзингизга бўлган ишончни оширишингиз, ички потенциал (муайян нуқтадаги кучни физикавий миқдори) ингизни уйғотишингиз лозим. Акс ҳолда, ўзингизни ўз хаёлингиздаги инсон каби кўрсатиб, қариндошларингиз ва ҳамкасбларингиз билан муносабатларингизни бузишингиз мумкин.

Тушда ари сизга ҳужум қилганлигини кўришингиз – бу фитна ҳақидаги сигналдир. Агар асалари оиласи тинчлик билан ҳаракатланса, моддий даромаддан даракдир. Бордию тушингизда ушбу ҳашаротлар сизнинг бошингиз узра муаллақ турган бўлса, бундай туш бемор кишилар учун дардига шифо топишига далолат беради.

Тушда асаларилардан қочишга уринаётганлигингизни кўришингиз омадни қўлдан бой беришингиз, бу омад сизнинг ҳаётингизни ўзгартириши мумкин бўлганлигини билдиради.

Туш табири асалари миллер табири бўйича

Ари курса нима булади

Агарда сиз кимдир билан битим тузмоқчи ёки бирон бир келишувга эришмоқчи бўлган бўлсангиз, унда асаларилар ҳақидаги тушдан кейин буни қилиш айни вақти ҳисобланади. Улар сизга омад ва фойда келишидан дарак беради.

Ишбилармон инсонларнинг бундай туш кўришлари товар айланмаси ва даромад ўсиши мумкинлигини англатади; офитсер (зобит)ларнинг бу тушни кўришлари интизом, вазифаларини адо этиш ва қўл остидагиларининг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайдилар, болалар эса меҳнатсеварлиги билан ота-оналарни мамнун қиладилар.

Тушингизда асаларилар сизни қувиб етиб, ниш урганлигини кўрдингизми? Атрофингиздаги инсонларга диққат билан назар солинг. Дўстларингиздан кимдир сизга “ниш уришга”, ҳақоратлашга ёки зарар этказишга ҳаракат қилмоқчилигини билдиради.

Агарда тушда асалариларни бутун тўдасини кўрган бўлсангиз, унда хоинларнинг сони кўп бўлади деб ўйлаш ҳеч ҳам тўғри эмас. Бундай туш мустаҳкам соғлиқ ва ўзингизни яхши ҳис қилишингизни англатади. Тушда асалари фарзандингизни таъқиб этаётганлигини кўришингиз ҳам яхшилик белгисидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *