10 факт тушлар ҳақида

10 факт тушлар ҳақида

1-Инсон кўрган тушларининг 10 фоизинигина эслай олади.

2-Ҳаттоки кўзи ожизлар ҳам туш кўришади. Олимларнинг такидлашича, улар тушларида ҳиссиётларни сезишаркан.

3-Ҳамма одамлар туш кўришади. Кўпчилик бунга этибор бермагани сабабли, тез унутиб юборишади.

4-Одам тушида ҳаёти давомида қачондир кўрган қиёфасини кўради. Биз тушимизда кўрган одамлар онгимиз яратган қиёфа эмас, қачондир уни кўрганмиз. Аммо биз уни унутишга улгурганмиз.

5-Тадқиқотларга кўра, оқ-қора телевизорлардан рангли телевизорларга ўтилиши тушлар ҳам рангли бўлишига сабаб бўлган экан.

6-Тушлар – рамзлардир. Бир хил тушни қайта-қайта кўриш нимадандир хабар бераркан.

7-Тушларда кундалик ҳаётимиз ўз аксини топади. Тунда чўчиб уйғонишга ҳам айнан қўрқув ҳисси сабаб бўлади. Тушларга салбий ҳиссиётлар ижобий ҳиссиётларга қараганда кўпроқ тасир ўтказар экан.

8-Инсон бир кечада ўртача ҳисобда 4 ёки 7 та туш кўради.

9-Ҳайвонлар ҳам туш кўради. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ухлаган вақтда ҳайвонларнинг ҳам мияси ишлаб туради. Уларнинг ухлаган вақтдаги панжа ҳаракатлари, турли товушлар чиқариши эса буни тасдиқлайди.

10-Инсон тушларига ташқи муҳит ҳам тасир кўрсатиши аниқланди. Мусиқа овози эшитилиб турган хонада ухлаган одамларнинг кўпчилиги тушида ўзини консерт залида ҳис қилар экан.